Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
334 миллион сўмлик божхона тўловларидан қочишга уриниш ҳолати фош этилди
1308
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013 йил 20 мартда 2436-рақам билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар” тўғрисидаги Йўриқнома рўйхатида келтирилган товарларга нисбатан божхона тўловларидан имтиёз қўлланилиши белгиланган.
334 миллион сўмлик божхона тўловларидан қочишга уриниш ҳолати фош этилди

Айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу рўйхатда кўрсатилмаган товарларни олиб келиб, бошқа ном остида божхона расмийлаштирувидан ўтказишга уриниш, бунинг натижасида эса давлат бюджетига тўланадиган божхона тўловларидан қочиб, “яширин иқтисодиёт”нинг авж олишига уриниш ҳолатлари ҳали ҳам кўп учрамоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими Тўрткўл” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда, “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига рўйхатга олиниб “сариқ” йўлакка йўналтирилган божхона юк декларацияси ва ва унга илова қилинган юк кузатув ҳужжатлари текширилди.

Текширув давомида, бошқарманинг “Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси” гуруҳи томонидан берилган хулосага асосан, ҳужжатларда кўрсатилган товарларнинг ТИФ ТН коди аслида олиб келинган товарларнинг тасниф рақами билан фарқ қилиши ва мазкур товарларни бошқа ном остида “имтиёзли” расмийлаштиришга уриниш ҳолати аниқланди.

Натижада, 344 миллион сўм божхона тўловлари давлат бюджетига ундириб олинди.

 

 

4.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг