Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Гаджетлар”ни яширин йўл билан олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
1264
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан йирик миқдорда электрон қурилмаларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош этилди.
“Гаджетлар”ни яширин йўл билан олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Дубай-Тошкент” йўналиши орқали учиб келган ва аввалдан кузатувга олинган икки нафар фуқаролар республика ҳудудига товарларни ноқонуний олиб киришда гумон қилинган ҳолда тўхтатилиб, “Тошкент - АЭРО” ИБК маъмурий биносида холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, фуқароларнинг ёнларида умумий қиймати тахминан 525 000 000 сўмга тенг бўлган 122 дона Apple, Samsung, Acer ва Hewlett Packard компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган электрон қурилмалар – уяли алоқа воситалари, ақлли соатлар, телевизорлар, ноутбуклар, қулоқчинлар ва бошқа турдаги электрон қурилмалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

4.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг