Сирдарё туманида ўтказилган тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро И.Ф. бошқарувида ҳаракатланаётган “Исузи” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 11 млн. сўмдан зиёд бўлган 2339 кг. оғирликдаги алюмин рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2.01.2021