Жумладан, Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга ўтиш учун “Яллама” чегара божхона постига Ўзбекистон фуқаросиА.Г бошқарувида кириб келган “RENAULT PREMIUM” русумли юк автотранспорт воситаси инспекцион курик мажмуасидан ўтказилиб, холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, унинг юкхонасида тегишли ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 22 800 000 сўмлик, 190 дона автошина камераларини яшириб олиб келаётгани фош қилинди.
Яна бир ҳолат Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постида, қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўтиш учун кириб келган фуқаро Э.Ю. бошқарувидаги “Mercedes Benz” русумли юк автотранспорти божхона ходимлари ва холислар иштирокида божхона назоратидан ўткизилганида, унинг кабинасида ва тиркамасининг ичида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 32 миллион сўмдан ортиқ 28 дона кальян ускуналари ва 78 дона ушбу ускунанинг эҳтиёт қисмлари яширганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.01.2021