Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада 92 дона телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1390
Товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга уринаётган айрим тадбиркорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларини олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар божхона органлари томонидан тизимли равишда ўтказилиб келинмоқда.
Фарғонада 92 дона телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда Қўштепа туманида “Олтиариқ-Қўштепа” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ў.О. бошқарувидаги “спринтер” юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, мазкур автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, шунингдек махсус маркировка билан маркировкаланмаган умумий қиймати 142 миллион сўмлик 92 дона телевизорлар олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг