Сирдарё туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаро И.Ф. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 11 миллион сўмдан ортиқ бўлган 2339 килограмм алюминь рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
29.12.2020