Хусусан, Бухоро вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумот асосида Бухоро шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Ш.Эга Тошкент шахридан почта қилиб юборилган бир дона картон каробкани қабул килиб олаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Шундан кейин фуқародан олинган бир дона картон қути холислар иштирокида очиб кўрилганда унинг ичида 27 600 дона“трения” ҳамда“Соловей разбойник” ёзуви бўлган 120 дона, жами 27 720 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
31.12.2020