Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
1090
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний ҳаракатига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҚР ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда, пиротехника воситаларининг ноқонуний айналишининг олдини олиш мақсадида, олдиндан олинган маълумотлар асосида, Чимбой туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Е.Ж  1 блок пиротехника воситаларини 300 минг сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, фуқаронинг ёнида чет давлатда ишлаб чиқарилган, қиймати 5 570 000 сўмлик 18 600 дона “Трения”, 6 дона “Золотой дракон” ва 1 дона “9D” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

31.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг