Хусусан, Тошкент шахар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ш исмли шахс кўздан кечирилганида, унинг ёнидан қиймати 12 млн сўмлик 3 турдаги 28 266 дона пиротехника воситаларини борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, ушбу шахс пиротехника воситаларини қайта сотиш орқали даромад қилишни мақсад қилган экан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
31.12.2020