Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухоро вилояти божхона бошқармаси танлов эълон қилади
2339
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара-божхона постини капитал реконструкция ишларининг “Назорат ўлчови”ни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш бўйича танлов эълон қилади

Танлов предмети: хизмат кўрсатувчи мутасадди ташкилотни аниқлаш. Бухоо вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости капитал реконструкцияси объектини (қиймати барча қўшимча солиқлари билан 17,5 млрд. сўм) “Назорат ўлчови”ни ўтказиш (70 кундан ошмаслиги лозим).

Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар таклифларни йўлланма хат орқали ёпиқ конвертларда муҳрланган ҳолда топширишлари лозим.

Таклифлар танлов эълон қилинган кундан бошлаб 30 иш куни ичида қабул қилинади.

Мурожааатлар қурилиш-монтаж ишлари ҳажмидан келиб чиқиб фоиз кўрсаткичида қабул қилинади.

Тўлов тури: олдиндан тўлов икки марта 15 % дан, қолган 70 % тўлов ишлар тўлиқ амалга оширилганидан сўнг.

Тижорат таклифи тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин:

Ташкилотнинг ушбу хизматларни амалга ошириши тўғрисида гувоҳнома ҳамда лицензияларнинг нусхасини асл муҳри ва ташкилот раҳбарининг имзоси қўйилган ҳолда тақдим этиш;

Қурилишда иш ҳажмларининг назорат ўлчовини ўтказиш;

Қурилиш меъёрлари (расценкалар)ни текшириш.

Қўшимча маълумотлар: Бухоро шаҳар, Бекобод кўчаси 352 уй. Бухоро вилояти божхона бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.

Телефон: (0365) 221-60-00, ички: 26-35   

15.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг