Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Натижада, олдиндан кузатувга олинган “Кобальт” русумлиавтомашина Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида ҳайдовчига тегишли бўлган умумий қиймати 11,6 миллион сўмлик 2 турдаги пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
31.12.2020