Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро И.С. бошқарувидаги “KIA BONGO” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу юк машинасида юртимизга муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, умумий қиймати 202 миллион сўмлик пиротехника ҳамда 925 қути сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
31.12.2020