Жумладан, Самарқанд вилоятида жорий йилда 79,2 миллион АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, умумий экспортнинг 26,8 фоизини ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 21,3 фоизга ўсди.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида гиламлар (30,3 %), тайёр трикотаж ва тикувчилик кийимлари (22,6 %) ва пахтадан йигирилган ип (25,0 %) асосий улушни эгаллаган. Йил бошидан 101 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 27 та давлатига экспорт қилинди.
Мамлакатимизнинг тўқимачилик саноатини диверсификация қилиш ва тайёр маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш борасидаги амалий ишлари натижасида, вилоятимизнинг ушбу соҳадаги салоҳияти ошиб бормоқда.
Тўқимачилик маҳсулотларининг энг катта улуши Россия Федерацияси (19,5 миллион АҚШ доллари – 24,6 %), Хитой Халқ Республикаси (13.0 миллион АҚШ доллари – 16,5 %) ва Туркия (12,7 миллион АҚШ доллари – 16, 0%) давлатлари ҳиссасига тўғри келди.
31.12.2020