Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
1005
Божхона ходимлари томонидан инсон саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш жадал суръатларда давом эттирилмоқда.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Миллий Гвардия, ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айналишининг олдини олиш мақсадида, олдиндан олинган маълумотлар асосида, Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро С.Н. чет давлатда ишлаб чиқарилган 50 қутида жами 3000 дона пиротехника воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

31.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг