Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ласетти” ва “Нексия”да олиб кетилаётган 416 900 дона пақилдоқлар манзилга етиб бормади
1046
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Ласетти” ва “Нексия”да олиб кетилаётган 416 900 дона пақилдоқлар манзилга етиб бормади

Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Андижон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.И. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасида умумий қиймати 132 миллион сўмлик 364 100 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро Т.Н. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида, автомашина юкхонасида фуқаро Х.Ш.га тегишли бўлган қутиларда умумий қиймати 19,2 миллион сўмлик 52 800 дона пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

 Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

31.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг