Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Н.У. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юк автотранспорт воситасининг салонида божхона назоратига тақдим этилмаган, оғзаки савол жавоб вақтида маълум қилинмаган 80 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
31.12.2020