Тугаб бораётган 2020 йилда ҳам бевосита ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш йўналишида 20 дан ортиқ Фармон ва Қарорлар қабул қилинди.
“Божхоначи – тадбиркор таянчи” деган тамойил асосида хизмат қилиб келаётган божхона органлари томонидан ҳам ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш ва ташқи савдода уларга кўмаклашиш ҳамда қонун хужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилояти ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар ўтказилиши узулуксиз давом эттирилмоқда. Учрашувлар жараёнида корхоналар вакиллари томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда ва ушбу мурожатларга жойида тушунтириш ва амалий ёрдамлар бериб келинмоқда.
Ишчи гуруҳнинг бу галги манзили Кармана тумани ҳудудида жойлашган “Zarafshon Grand bog’lari” МЧЖга тегишли бўлган умумий 10 гектар майдонни қамраб олган замонавий кўринишдаги иссиқхона бўлди.
Иссиқхоналар билан танишиш жараёнида ташкилот бош технологи А.Муфтахутдиновнинг маълум қилишча, иссиқхона 2019 йилда барпо этилган. Бугунги кунга қадар 1 млрд. 370 млн. сўмлик помидор маҳсулотлари Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига экспорт қилинди.
Шунингдек, иссиқхона ёнида 7 гектар майдонда Туркиянинг Серасан корхонаси билан ҳамкорликда шиша қопламали гидропоника усулида етиштириладиган замонавий иссиқхона қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Бошқарма бошлиғи Д.Юсупов корхона вакиллари билан экспорт-импорт масалаларида мавжуд муаммо ва саволлари билан қизиқди.
Шундан сўнг ишчи гурух "KARMANA ASL DON" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.
Бошқарма бошлиғи Д.Юсупов тдбиркор томонидан божхона сохасига оид берилган саволларга тушунтиришлар бериш билан бир қаторда хозирги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги “Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларни экспорт қилиш салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 684-сонли қарорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспорт қилинадиган ун миқдори улар томонидан импорт қилинган дон миқдорининг 75 фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгилаб қўйилганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан жорий этилган нормалардан кўзланган асосий мақсад экспорт салоҳиятини ошириш пировардида ички бозорни сифатли ҳамда арзон нархлардаги ун ва ун маҳсулотлари билан таъминлаш эканлиги тўғрисида тушунтиришлар берди.
31.12.2020