Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилайлик
2597
2018 йил 20 сентябр куни Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология Маркази ташаббуси билан ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Сергели тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими 8-сон ХЁХҚ бошлиғи майор Х.Мерганов, Сергели тумани ёнғин хавсизлиги бўлими катта сержанти Д.Маматбоев, бир гурух ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳамда Миллий кинология марказининг шахсий таркиби ва тингловчилар иштирок этди.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилайлик

Тадбирда сўз олганлар "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги “Ёнғин профилактикаси куни тўғрисида”ги  2992-сонли Қарори ҳамда аҳолини ёнғин хавфидан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

Шу билан бирга турли ҳодисалар ёки фуқароларнинг лоқайдлиги оқибатида содир бўлаётган ёнғинларни олдини олиш, бундай ҳолатларда инсонларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлишига йўл қуймаслик, ёнғинларни бошланғич жараёнида бартараф этиш чоралари кўриш мақсадида ҳамиша турар-жойларимизда ёнғин хавфсилиги қоидаларига риоя этишимиз, электр ҳамда газ мосламаларидан тўғри фойдаланишимиз зарурлиги таъкидлаб ўтилди. “Агар ҳар доим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб борсак, ўзимиз ва атрофдагиларнинг ҳаётини, мол-мулкини ёнғиндан сақлашга ҳисса қўшган бўламиз” - деди Х.Мерганов.

Тадбирда Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан олиб келинган ёнғин ўчириш машинаси кўргазма сифатида кўрсатилди ҳамда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўт ўчириш мосламалари ва уларнинг тўғри фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.

 

 

20.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг