Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Наманган вилояти Уйчи туманида жойлашган 2 ва 18-мактабларда ўқувчилар билан “Мард, жасур ва садоқавтли ватанпарварларни тарбиялаш – мактабдан бошланади!” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Ушбу тадбирда божхоначилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги тўғрисида айтиб ўтишди.
Учрашувда Ўзбекистонда яшовчи хар бир фуқарога ва хар бир оилага маънавиятли ва фидойи аждодларимизнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс – Ватан ҳимоячиларини тарбиялаш, уларнинг дунёқарашини, мантиқий, ижодий ва таҳлилий фикрлаш доирасини кенгайтириш, ёшларда Она Ватан тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим ҳусусиятларни янада мустаҳкамлашда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган божхона соҳасига оид маълумотлар бериб ўтилди.
Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларимизда ватанга бўлган муҳаббатини янада оширишга хизмат қилади.
31.12.2020