Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5529-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда ватанпарварлик мавзусидаги қўшиқлар яратилиши учун замин яратиш мақсадида Қуролли Кучлар тизимидаги барча ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда профессионал шоирлар ўртасида ўтказилган танловнинг аҳамиятига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган танловнинг қуйи босқичлари шу йилнинг октябрь, ноябрь ойларида, республика босқичи эса 23 декабрь куни ўтказилган эди. Танлов жараёнлари Қуроллик Кучлар тизимидаги барча ташкилотлар иштирокида юқори савияда ўтказилиб, республика босқичига 58 та иншо ҳамда 71 та шеър тақдим этилди.
Профессионал шоирлар учун танлов тўғрисида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида эълон берилди. Эл таниган шоирлардан жами 14 нафарининг танловга тақдим этган 64 та шеър ўрганиб чиқилди. Ижодий ишларни Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва Мудофаа вазирлиги вакилларидан иборат ҳайъат аъзолари кўриб чиқишди. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг якуний хулосаси асосида “Посбониман муқаддас юртнинг” танловининг Республика босқичи натижалари эълон қилинди.
Профессионал шоирлар ўртасидаги шеърий асарлар бўйича ғолиблар:
1-ўрин – Зулфия Мўминова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси азоси, шоира, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси (ҳарбийлар тўғрисидаги шеърлари учун);
2-ўрин – Дилшод Ражаб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Вазият” газатаси бош муҳаррири;
3-ўрин – Оқил Абдубарноев, Ўзбекистон Санъат ва маданият институти талабаси, шоир.
Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ўртасидаги шеърий асарлар бўйича ғолиблар:
1-ўрин – Фахриёр Бахтиёров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти курсанти, (Ватан мавзусидаги шеърлари учун)
2-ўрин – Рафиқали Жабборов, Давлат хавфсизлик хизмати академияси курсанти (Ватан қаҳрамонлари мавзусидаги шеърлари учун)
3-ўрин – Улуғбек Боймуродов, Мудофаа вазирлигига қарашли Тошкент ҳарбий округи 71201-ҳарбий қисм сержанти;
Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ўртасидаги иншолар танлови:
1-ўрин – Зайниддин Рахимов, Мудофаа вазирлигига қарашли Ҳаво Ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий Ҳаво кучлари 08918-ҳарбий қисм қўриқлаш батальони қўриқлаш гуруҳи командири
2-ўрин –Дўстмурод Худойқулов, Давлат божхона қўмитаси божхона институти Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази инспектори (“Темур тузуклари”да ватанпарварлик ғояси мавзусидаги иншоси учун);
3-ўрин - Шахриддин Фахриддинов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси курсанти;
Маросимда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ғолиб бўлган ҳарбий хизматчилар ва ижодкорлар пул мукофотлари, эсдалик совғалар, китоблар ҳамда диплом билан тақдирланишди.
30.12.2020