Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро А.Э. бошқарувидаги “Hyundai PORTER” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу юк автомашина юкхонасидаги хуфя жойларига хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 80 миллион сўмлик 7990 қути тамаки маҳсулотлари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
25.12.2020