Жумладан, “Жартепа” чегара постида қўшни давлатдан кириб келган фуқаро У.А. божхона қонун-қоидаларини қўпол равишда бузгани аниқланди.
Гап шундаки, ушбу шахс республикамизга олиб кирилиши бутунлай тақиқланган 515 дона лазерли нур тарқатгичларни яширинча олиб киришга уринган пайтида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди. Аниқланишича, мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 5 миллион сўмни ташкил қилар экан.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лазерли нур тарқатгичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 20 февралдаги 50-сон қарорига биноан республикамизга лазерли нур тарқатгичларни четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суднинг қарорига биноан лазерли нур тарқатгичлар давлат фойдасига мусодара қилиниб, фуқаро У.А.га жарима жазоси тайинланди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
20.09.2018