Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Навоий” чегара божхона постига кириб келган фуқаро М.Ж бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўказилди.
Натижада, ушбу автотранспорт воситасининг ҳайдовчи дам олиши учун мўлжалланган ўриндиғи остида хуфёна тарзда яширилган, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 493,1 миллион сўмлик 5 028 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25.12.2020