Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
550 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1044
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши кураш, хусусан, юртимизга товарларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
550 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро М.А.нинг дала ҳовлиси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу дала ҳовлида юртимизга қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган,  хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 550 миллион сўмлик 350 дона телевизорлар ҳамда 92 метр тикувчиликда фойдаланиладиган матолар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

25.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг