Сирдарё вилоят ҳокимлиги ва Гулистон шаҳар “Ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари” уюшмаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 15-сонли “Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти” тарбияланувчилари учун хайрия тадбири ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги ва вилоят божхона бошқармасининг масъул ходимлари ўз байрам табрикларида ёшларга қарата юртимизда Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган бу каби саховатли ишлар ҳаммамизга намуна бўлаётганлигини, Ватанни севиш, ардоқлаш ва унинг ҳимоясига доимо шай туриш, кўпроқ китоб мутоола қилиш, ватанимиз шуҳратини дунёга тараннум этиш учун барча фанларни яхши ўзлаштириш ва спорт билан мунтазам шуғулланиш лозимлиги эслатиб ўтилди.
Мазкур тадбир давомида болажонларга бадиий китоблар, ўқув қуроллари ва янги йил совғалари топширилди.
Тадбир давомида болажонларнинг гўзал куй қўшиқлари, шеърлари ва монологлари ҳамда тадбирга файз берган Қорбобо ва қорқизларнинг чиқишлари барчанинг олқишига сазовор бўлди.
Кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик туфайли меҳр ва эътиборга муҳтож болажонларнинг ҳаётга бўлган ишончи янада мустаҳкамланади.
Бугунги кунда жойларда Янги йил байрами тадбирлари давом этмоқда.
25.12.2020