Ҳужжат тайёрлаш ва расмийлаштиришда, энг аввало, ўзбек тилининг барча асосий қонуниятлари ва қоидаларини маълум даражада тасаввур этиш зарур. Ҳар бир раҳбар, ходим, умуман олганда фаолияти иш қоғозларини тузиш билан боғлиқ киши ўзбек тилининг имлосини, тиниш белгилари ва услубий қоидалари юзасидан маълум малакага эга бўлиши зарур.
Андижон вилояти божхона бошқармасида ҳам шахсий таркиб ўртасида давлат тилининг қонуниятларига риоя этилиши, давлат тилида иш юритиш бўйича бошқарманинг Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими томонидан ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулоти давомида “Иш юритиш тили ва услуби”, “Ташкилий ҳужжатлар”, “Шартноманинг ўзига хос хусусияти”, “Маълумот, ахборот ҳужжатлари”, “Хизмат ёзишмалари” бўйича тайёрланган презентациялар ходимларга кўрсатиб ўтилиб, зарур тушунтиришлар берилган ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ
чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
25.12.2020