Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 48 198 тонна кўп шиша ва шиша маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб 239 фоизга ўсишга эришилди.
Экспорт қилинган шиша ва шиша маҳсулотлари натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 миллион долларга кўпайиб, 140 фоиз ўсишга эришилди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, шиша ва шиша маҳсулотларининг 58 фоизи Қозоғистонга, 15 фоизи Тожикистонга ва 13 фоизи Туркманистонга экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда шиша ва шиша маҳсулотларининг экспорти қиймати Россияга 12 баробарга, Арманистонга 9,8 баробарга, Грузияга 7,1 баробарга ва Озарбайжонга 2,3 баробарга ортган.
Жорий йилдан илк бора юртимиздан Ирландия ва АҚШга шиша ва шиша маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди.
24.12.2020