Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширин цех фаолиятига чек қўйилди
1620
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан турли найрангларни ишлатиб, ноқонуний даромад илинжида бўлган фуқароларга нисбатан кескин чоралар кўриб келинмоқда.
Яширин цех фаолиятига чек қўйилди

Жумладан, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги хонадонларнинг бири холислар иштирокида кўздан кечирилганида, мазкур уйда фуқаро Х.Х. томонидан муқаддам яширин цехларда тайёрланиб олиб келиниб, кейинчалик қадоқлаб қайта сотиш мақсадида тайёрлаб қўйилган, умумий қиймати 294,3 миллион сўмлик, қадоқсиз ҳолдаги 153 кг. таблеткалар, 166 дона қутида 9960 дона “ZINC+ витамин С” номли дори воситалари, 24 қутида “Магний B6” номли дори воситалари ҳамда 70 000 дона “ZINC+ витамин С” номли этикеткаларини ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

24.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг