Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишга барчамиз масъулмиз!
1679
Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғирларидан бири адолатсизлик дейиш мумкин.

Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши,  қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади. Ҳар қандай давлат ва жамиятни сиёсий-иқтисодий ривожлантиришга жиддий зарар етказиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига сабаб бўлувчи салбий иллатларга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш мақсадида бугунги кунда божхона органлари томонидан тизимли ишлар ташкил этилиб келинмоқда.

Энг аввало ходимлар орасида тамагирлик иллатларига бефарқликни олдини олиш мақсадида “Айритом” чегара божхона постида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда чегара божхона постида хизмат олиб бораётган санитария-эпидемиология, тиббиёт ходимлари, ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, ветеринария назорати ходимлари ва чегара божхона постида ҳаракатланаётган автотрaнспорт воситаларининг ҳайдовчилари иштирокида коррупцияга қарши курашиш мавзусида  тушунтириш ишлари олиб борилди.

Учрашувда ходимлар ҳалол ва пок ишлашга чақирилди, уларга салбий ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, қонунларга риоя қиладиган ҳар бир шахс қонун ҳимоясидадир.

Учрашув сўнгида, иштирокчиларга  божхона қоидабузарликларига гувоҳ бўлганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли  ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

24.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг