Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Исузу”лардаги қинғир режалар фош бўлди
1170
Божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Исузу”лардаги қинғир режалар фош бўлди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Оҳангарон тумани ҳудудида фуқаро М.Н. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 74,2 миллион сўмлик, 21 420 дона чўғланма лампалар борлиги маълум бўлди.

Навбатдаги тезкор тадбир Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудида ўтказилди.

Тадбир давомида, Тошкент вилояти, Ўртачиқчиқ тумани ҳудудида фуқаро Т.Б. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 56,9 миллион сўмлик, 237 дона ҳар хил турдаги электроплита товарлари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

24.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг