Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ҳам бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига хориждан юртимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган сув қиздиргич, пластмасса қувурларни қотириш ускунаси ва сув жўмракларини расмийлаштириш учун электрон тақдим этилган божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида товарларга тегишли электрон ва қоғоз ҳужжатларда товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура коди ва оғирлиги тўғрисидаги маълумотлар ўртасида тафовут борлиги аниқланди.
Натижада, давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 562,8 миллион сўмлик божхона тўловларининг ундирилмай қолинишининг олди олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
24.12.2020