Жумладан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Амузанг темир йўл чегара божхона постида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давлат ташкилотлари иштирокида фуқаролар билан учрашув ташкил қилинди.
Тадбирда Божхона ходими А.Алиёров сўзга чиқиб коррупция ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказиши, давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, демократик институтлар ва қонун устуворлигини заифлаштириб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келишини айтиб ўтди.
Бугунги кунда коррупциянинг илдизларини бартараф қилиш учун мунтазам равишда иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда ва давлат бошқарувини такомиллаштириш дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013 сонли фармонлари билан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш агентлиги”нинг ташкил этилганлиги жамиятда коррупциянинг барча кўринишларини олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишда дастуриамал бўлди десак адашмаган бўламиз.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, мазкур иллатга қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки барча фуқароларимизни бирлаштирган ҳолдагина самарали натижаларга эришиш мумкин. Бу борада олиб борилган муваффақиятли саъй-ҳаракатлар жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирлар давомида фуқароларга божхона соҳасига оид саволлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки вилоят божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтилмоқда.
24.12.2020