Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари Тошкент Марказий темир йўл вокзалига кириб келган халқаро йўловчи поезди таркибини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.
Натижада, фуқаролар Ф.Б, М.Б З.М ва М.А.лар умумий қиймати 70,2 миллион сўмлик 712 дона уй рўзғор буюмлари, 284 дона кийим-кечаклар ҳамда 165 дона хўжалик моллари товарларини белгиланган чекловлар ва меъёрларга риоя этмасдан, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан юртимизга ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлганликлари аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.12.2020