Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аёлларни тадбиркорликка жалб этишда давлат ташкилотлари билан ҳамкорликнинг аҳамияти катта
1508
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш бугуннинг асосий вазифаларидан биридир.

Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси тасарруфидаги “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази”да вилоят Адлия ва божхона бошқармалари ҳамкорлигида кўргазмали семинар ташкил этилди. Тадбирда вилоят адлия ва божхона бошқармалари, тижорат банклари ходимлари, Тадбиркор аёл ассоциацияси, “Юксалиш” умуммилиий ҳаракати вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Семинар давомида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг маъсул ходимлари бўлажак тадбиркорларга илк тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, тажрибали тадбиркорлар билан тажриба алмашиш ҳақида тушунтиришлар беришди.

Тадбир давомида, муҳтарам Юртбошимизнинг шахсан ташаббуслари билан тадбиркорликни  қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида республикамизда муайян тадбирлар амалга оширилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Хусусан давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари вақтида, юртимизда тадбиркорликни фаол ривожлантириш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлмасдан, аксинча уларга яқиндан ёрдам кўрсатиш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этмасдан, уларга тўсиқ бўлган ҳар қандай давлат идораси  вакилига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши баён этилганлиги эслатиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда бу бўйича божхона соҳасида амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Бугунги кунда божхона органларида ҳам тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсиқ бўлмасдан, уларга қонун доирасида ёрдам кўрсатиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида маслаҳатлар бериш асосий вазифа этиб белгиланган. Мамлакатимиз божхона қонунчилигидаги янгиликлар ва ўзгаришлар, божхона назоратини соддалаштириш, бюрократия ва қоғозбозликни олдини олиш, экспортёрларга яратилаётган эркинлик ва қулайликлар борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда яширин иқтисодиётни олдини олиш борасида тизимда амалга оширилаётган ишлар хусусида кенг тушунчалар берилди.

Тадбир якунида семинар иштирокчиларидан келиб тушган саволларга масъул ходимлар томонидан кенг қамровли тушунтиришлар берилди.

         

24.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг