Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадонми ё металл омбори?
2847
Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлнинг парчалари ва чиқиндилари ҳам ўз қийматини йўқотмайди. Республикамизда ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларининг ўғирланиши ҳамда ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори муҳим ўрин эгаллайди.
Хонадонми ё металл омбори?

Унга кўра эндиликда жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.

Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳоллари учраб турибди.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари республикамиздан олиб чиқиш учун “ғамлаб” қўйилган рангли металл парчалари “омбор”ини фош қилишди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликдаги текширувлар чоғида пойтахтимизнинг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи  фуқаро Д.М.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилганида, хонадон ховлисида рангли металларни сақлашга ва қабул қилиб олиш учун белгиланган тартибда давлат корхоналари рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 5,2 млн. сўмлик 1265 кг оғирликдаги латун, никель, қўрғошин ҳамда алюминий каби металл парчалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

20.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг