Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари жадал давом этмоқда
4384
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
“Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари жадал давом этмоқда

Бунда тадбиркорлик фаолияти кенгайиб, экспорт-импорт жараёнлари жадал давом этмоқда.

Бу борада биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин. Яъни жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхона постида 43 209 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 2 тлрн 235 млрд сўм божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилган.

Шунингдек, мазкур божхона постида 7095 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, кўриклар натижасида 199 та ҳолатда 104 млн сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний товарлар борлиги аниқланиб, улар бўйича 457 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.

Хавфни бошқариш тизими доирасида товарларга расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига назар солсак, уларнинг 21 фоизи қизил, 39 фоизи сариқ ҳамда 40 фоизи яшил йўлакларда соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилган.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Пост ходимлари эса мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

 

 

        

 

24.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг