Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Наманган аэропорти” чегара божхона постига хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро Х.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унинг қора рангли сумкасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 25 дона 12 мм. калибрли ов қуроли учун гильзалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
23.12.2020