Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1202
Мамлакатимизда пиротехника буюмларини қонунга ҳилоф равишда ишлаб чиқариш, уларни чегаралар орқали олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро А.Ф. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу машина юкхонасида умумий қиймати 15 миллион сўмлик 28 680 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

23.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг