Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахтимиздаги савдо мажмуаларининг бирига олиб келинаётган телевизорлар белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, умумий қиймати 49 млн сўмлик 25 дона телевизорларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона орган лари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
23.12.2020