Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро К.Ж. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, йўл юк ҳужжатларида ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, умумий қиймати 45 миллион сўмлик 19 хил турдаги 367 дона енгил автотранспорт воситасининг эҳтиёт қисмлари борилги аниқланди.
Давлатимиз бюджетига тушадиган божхона тўловларидан қочиш мақсадида ҳужжатлардан “тушириб” қолдирилган ушбу эҳтиёт қисмлари қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.12.2020