Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро И.Д. бошқарувидаги “Volvo” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 106,3 миллион сўмлик, 3525 дона термосларни яширинча олиб келаётганлиги фош қилинди.
Яна бир ҳолатда, ушбу постга қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ш.Р. бошқарувида бўлган “Mersedes-Benz” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинанинг салон қисмида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, Ўзбекистон акциз маркалари билан маркаланмаган 40 қути “DUNHILL” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.12.2020