Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида, Хўжайли туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро М.М. хорижда ишлаб чиқарилган 30 000 дона пиротехника воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.12.2020