Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
55,5 миллион сўмлик товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
991
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Р.С. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида, юк автотранспортида йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган муқаддам фойдаланишда бўлган умумий қиймати 55,5 миллион сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг