Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Матолар ичига яширилган 738 миллион сўмлик пиротехника воситалари ҳамда кучли таъсир этувчи дори воситалари фош этилди
1502
Пиротехника воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Матолар ичига яширилган 738 миллион сўмлик  пиротехника воситалари ҳамда кучли таъсир этувчи дори воситалари фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ва Ички ишлар  идоралари билан ҳамкорликда Бўстон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Р.А. бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган матолар остига яшириб қўйилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 288 миллион сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Тадбир давом эттирилиб, мазкур автотранспорт воситаси божхона бошқармасига олиб келиниб ўтказилган божхона кўриги натижасида, автотранспорт воситаси юкхонасига умумий қиймати 450 млн. сўмлик 1800 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам борлиги фош этилди.

Ҳолат юзасидан аниқланган умумий қиймати 738 млн. сўмлик пиротехника ҳамда “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан  суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг