Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 1 млрд. 200 млн. долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди
3032
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 1 млрд. 200 млн. 324 минг АҚШ доллари қийматидаги 609,4 минг тоннадан ортиқ тўқимачилик маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 5332 тонна кўп тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, тўқимачилик маҳсулотларнинг 32 фоизи Хитойга, 23 фоизи Россияга, 18 фоизи Туркияга ва 9 фоизи Эронга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда тўқимачилик маҳсулотларининг экспорти қиймати Перуга 13,1 баробарга, Покистонга 1,8 баробарга, Литвага 1,8 баробарга, Польшага 1,7 баробарга, Германияга 1,7 баробарга, Португалияга 1,4 баробарга ва Бангладешга 1,4 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Сингапур, Босния ва Герцеговина, Бразилия, Македония, Жанубий Африка, Парагвай ва Словакияга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди.

22.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг