Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига хорижий давлатдан кириб келган фуқаролар Д.Я., Р.Н. ва Ш.Э.лар бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Божхона кўриги давомида жами 3 та юк автомашинасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 1 079 700 000 сўмлик 1158 ўринда, оғирлиги 43188 кг.га тенг бўлган “Гранулалардаги полиэтилен” товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
21.12.2020