Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳам бу йўналишдаги ишларнинг шахсий таркиб ўртасида тарғиботи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг ишдан бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Мазкур спорт мусобақаларида бошқармада хизмат қилаётган аёллар иштирок этишиб, спортнинг шашка, дартс ҳамда стол тенниси каби турларида ўзаро беллашишди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган курашларда аёллар ўзларини нафақат жисмоний, балки ақлий жиҳатдан ҳам фаолликларини намойиш этиб боришди.
Мусобақалар якунида ғолибаларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.
21.12.2020