Божхона ходимлари ўртасида соф дўстлик ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ўзаро беллашиб жисмоний тайёргарлик даражасини намойиш этиш мақсадида Янги йил байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти билан ҳамкорликда спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг шахсий таркибидан тузилган жами 6 та жамоа қатнашиб, ўзаро беллашишди.
Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлган мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирланди.
21.12.2020