Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Назария ва амалиёт янада уйғунлашмоқда
1629
Бугунги кунда божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек, вазифа ва функцияларни самарали ва оқилона амалга ошириш учун зарур бўлган юксак касбий маҳоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Назария ва амалиёт янада уйғунлашмоқда

Бу борада Давлат божхона қўмитаси Божхона институти ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.

Хусусан, Божхона институтининг Махсус фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.Узоков “Тошкент-товар” божхона постида бўлиб, божхона соҳасидаги назария ва амалиёт жараёнларини ўзаро солиштирган ҳолда ўрганди.

Амалиёт давомида А.Узоқов ўзининг назарий билимларини пост ходимларига улашган ҳолда маҳорат дарсларида долзарб мавзулар бўйича маърузалар ўқиб берди.

Божхона соҳасида илмий-педагогик фаолият ҳамда амалиёт ўзаро боғланаётганлиги албатта иш сифатини оширади. Зеро, назария ва амалиёт ҳамда тажриба уйғунлашган жойда сифат бўй кўрсатади.

УМИД ҚОДИРОВ,

“Тошкент-товар” божхона пости бошлиғи

21.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг