Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оёқ кийимлари ичига яширилган заргарлик буюмлари фош бўлди
1114
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларининг чегара постлари орқали ноқонуний айланмасига қарши мунтазам кураш олиб борилишига қарамай, мўмай даромад илинжида бўлган ҳуқуқбузарлар ҳамон учраб турибди.
Оёқ кийимлари ичига яширилган заргарлик буюмлари  фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ана шундай ҳолатларнинг бир нечтаси фош қилинди.

Жумладан, ушбу постга қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.Х. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юкхонасидаги қутиларда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида  кўрсатилмаган умумий қиймати 24,8 миллион сўмлик 90 дона сартарошлик анжомлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро К.У.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг шахсий буюмлари орасида оёқ кийимлари ичига полиэтилен пакетга ўраб жойланган умумий қиймати 11 миллион сўмлик, оғирлиги 367 грамм бўлган турли заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг